ишлаб чиқарувчидан
PVC ва POF термо-қисқарувчи плёнкаларни Тошкентдаги ўз заводимизда 2018-йилдан бери ишлаб чиқарамиз. Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликда, 50 кг дан бошлаб, 1–5 кунда тайёрлаб берамиз.
Прайс-лист олишНега биздан олишади:
Плёнкани ўзимиз ишлаб чиқарамиз, шунинг учун нархга оралиқ устама қўшилмайди.
Ҳар партия жўнатишдан олдин лабораторияда текширилади. Сифат рулондан рулонга бир хил чиқади, линиянгиз тўхтаб қолмайди.
Кичик корхоналар ҳам буюртма бера олади.
Муддат буюртмангизга қараб ўзгариши мумкин. Вилоятларга етказиш алоҳида келишилади.
Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликда ишлаб чиқарамиз.
Ариза Телеграмга тушади.
Маҳсулотларимиз:
PVC рулонларPVC плёнка
Вазифаси
Иссиқлик таъсирида қисқариб, маҳсулот шаклига зич ёпишадиган шаффоф ва ялтироқ плёнка. Идишларни қадоқлаш, ҳимоялаш ва қопқоғини муҳрлаш учун ишлатилади.
POF рулонPOF плёнка
Вазифаси
Полиолефин асосидаги шаффоф плёнка. Иссиқликда қисқариб, маҳсулотни чанг ва намликдан ҳимоя қилади, қутиларни бир нечтадан гуруҳлаб қадоқлашга қулай.
Ротогравюра (глубокий) печать
Флексографик печатьПечать ҳам қилиб берамиз
Вазифаси
Керак бўлса, плёнкага логотип ва дизайнингизни ўзимиз чоп этамиз. Икки хил печать усулимиз бор.
100+ корхона биздан доимий плёнка олади:
Мижозларимиз номини ошкор қилмаймиз: кимдан плёнка олиши уларнинг тижорат сири.
Маҳсулотингизга қайси плёнка мос:
Ичимликлар
Сув, шарбат, газланган ичимлик идишлари. Тавсия: PVC плёнка.
Нархини билишШиша идишлар
Қопқоқ ва бўйин қисмини муҳрлаш. Тавсия: PVC плёнка.
Нархини билишОзиқ-овқат ва қандолат
Ширинлик, печенье, шоколад. Тавсия: POF плёнка.
Нархини билишКитоб ва канцелярия
Китоб, дафтар, ручка, ўқув қуроллари. Тавсия: POF плёнка.
Нархини билишКосметика ва фармацевтика
Крем, шампун, совун, дори қутилари. Тавсия: PVC ёки POF.
Нархини билишЭлектроника
Аксессуарлар, батарея, кичик техника. Тавсия: PVC ёки POF.
Нархини билишБошқа маҳсулот
Ишончингиз комил бўлмаса, нима қадоқлашингизни ва ускунангиз моделини ёзинг. Мос вариантни айтамиз.
Бирга аниқлаймизPVC ва POF: техник кўрсаткичлар
Термо плёнка қандай ишлайди:
- Маҳсулотингиз плёнка ичига жойлаштирилади
- Плёнка керакли ўлчамда иссиқ пичоқ билан пайвандланиб, кесиб олинади
- Иссиқ ҳаво ёки иссиқлик туннелидан ўтказилади
- Плёнка қисқариб, маҳсулотга зич ёпишади
- Тайёр қадоқ ҳосил бўлади
Плёнка қандай тайёрланади:
Экструзия
Хомашё эритилиб, шаффоф плёнка ҳолида линиядан чиқади.
Чўзиш ва текислаш
Плёнка валлар орасидан ўтиб, керакли қалинликка келади.
Кесиш ва ўраш
Буюртмадаги кенгликда кесилиб, рулонларга ўралади.
Текшириш ва жўнатиш
Тайёр рулон лабораторияда текширилиб, жўнатишга тайёрланади.
Видеоларнинг ҳаммаси ўз заводимизда олинган. 2018-йилдан бери ойига 20 тонна плёнка ишлаб чиқарамиз.
Саволлар:
Минимал буюртма қанча?
50 кг дан бошлаб буюртма қабул қиламиз.
Нархи қанча?
Нарх плёнка тури, қалинлиги ва буюртма ҳажмига қараб белгиланади. Ариза қолдиринг, прайс-листни Телеграмга юборамиз.
Буюртма неча кунда тайёр бўлади?
1 кундан 5 кунгача. Муддат буюртмангизга қараб ўзгариши мумкин.
Плёнкага печать қилиб берасизми?
Ҳа. Керак бўлса, плёнкага печатни ўзимиз қилиб берамиз. Икки хил усулимиз бор: ротогравюра (глубокий) печать ва флексографик печать.
Менинг ўлчамим бўйича ишлаб чиқарасизми?
Ҳа. Ускунангизга мос қалинлик ва кенгликни айтинг, шу ўлчамда тайёрлаймиз. Рулон оғирлиги ҳам буюртмангизга қараб бўлади.
Плёнка қандай кўринишда чиқади?
Уч хил: полотно, полурукав ва рукав. PVC плёнка шаффоф, кўк, қизил ва яшил рангда, POF плёнка шаффоф бўлади.
Сифати қандай текширилади?
Ҳар партия лабораторияда текширилади.
Вилоятларга етказасизми?
Вилоятларга етказиш ҳар бир буюртма бўйича алоҳида келишилади.
Тўлов қандай?
Фақат пул ўтказиш йўли билан (перечисление).
